“Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” номли кўргазма иш бошлади
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги доирасида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” номли кўргазма ташкил этилди.
Тадбирда Маданият ва туризм вазири О.Назарбеков ҳам иштирок этди ва кўргазманинг очилиши билан қутлади.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ташкил этилган ушбу кўргазмада мамлакатимиз музейларида сақланаётган ноёб ва нодир санъат асарларининг ўзига хос экспозицияси жамланди. Экспонатлар И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейидан келтирилди.
Маълумот учун: И.В.Савитский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи (Нукус) Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик бадиий тўплам бўлиб, унда Оролбўйи археологияси бўйича материаллар, Қорақалпоғистон халқларининг декоратив – амалий санъати асарлари, шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг 20-асрдаги тасвирий ва график ишлари тўпланган. Музей тарихи унинг асосчиси Игор Виталиевич Савитскийнинг номи билан боғлиқ, у 1950 йилларнинг бошида тақдирнинг иродаси билан Қорақалпоғистонда бўлган, бу ажойиб ҳудудга муҳаббат қўйган ва кейинги тақдирини у билан боғлаган рассом.
Дўстлари ёрдамида ва маҳаллий ҳокимият қўллаб-қувватлаши туфайли 1966 йилда Нукусда санъат музейи очилишига эришди. Ушбу музейнинг биринчи директори бўлганидан сўнг, И.В.Савитский 20-аср тасвирий санъат тўпламини тан олинмаган рассомларнинг асарларидан шакллантирди, кейинчалик бу асарлар рус ва Туркистон авангардининг мумтоз асарлари деб тан олинди.
“Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” кўргазмасида 14 нафар рассомнинг 86 та тасвирий санъат асарлари намойиш этилган, улар орасида Туркистон авангардининг илк вакиллари: А.Н.Волков, Н.Г.Карахон, У.Т.Тансикбаев, Н.В.Кашина, А.Ф.Подковиров, О.Татевосян ва бошқалар бор.
Кўргазма музей асосчиси И. В. Савитскийнинг асарлари, шунингдек эса ўз ижодида Орол денгизи ва Амударёни мадҳ этган Ф.Мадгазин ва Р.Матевосяннинг асарлари билан тўлдирилди.
Шунингдек, кўргазмада Ўрта Осиёда илк бор ташкил этилган бадиий музей – Ўзбекистон давлат санъат музейи коллекциялари ҳам намойиш этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг