«Туркий дунёда аёлнинг ўрни» халқаро конференциясидан кўзланган мақсад нима?
Фото: Халқ сўзи
Айни кунларда Туркиянинг нуфузли Бурса Улуғдағ университетида 5-7 декабрь кунлари «Туркий дунёда аёлнинг ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда барча туркий давлатлар, халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи идораларнинг масъул вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилишда туркий халқлар давлатчилигида аёлларнинг ўрни, илм-фан, маданият соҳаларида уларнинг роли ҳақида сўз юритиляпти.
— Анжуман давомида туркий халқларда тарихан шаклланиб келган анъаналар, аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли, бугунги кунда уларнинг давлат ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақидаги муҳим фикрлар ўртага ташланяпти. — деди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Она тили ва адабиёти таълими кафедраси мудири, филология фанлари доктори Гулноза Жўраева. — Мазкур йиғилишимизда мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, таклифлар тингланяпти.
Таъкидлаш жоизки, конференцияда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети олимлари, филология фанлари докторлари Султон Нормаматов, Марғуба Абдуллаева, Гулноза Жўраева, Она тили ва адабиёт таълими факультети талабаси Ў. Хушвақтовалар фаол иштирок этишмоқда.
Йиғилишнинг илк кунида вакилларимиз Ўзбекистон қонунчилигида аёлларнинг ҳуқуқлари, миллий давлатчилигимиз, маданият ва санъатимиз тарихида муҳим ўрин тутган нозик хилқат вакиллари хусусида маъруза қилишди.
Бутун дунёда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш бўйича турли лойиҳалар амалга оширилади. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида ҳам алоҳида бўлим мазкур масалага бағишланган.
Раҳматжон БОБОЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг