Туризм янги иш ўринларни яратишда муҳим ўрин тутади
Фото: «Халқ сўзи»
Аҳолининг доимий даромад манбаларини шакллантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Туризм эса бу борада муҳим манба ҳисобланади.
Биргина ўтган йилнинг ўзида Самарқанд вилоятида туризм соҳасига оид лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 23 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг асосий ташриф қоғозларидан бири халқ амалий санъатидир. Ҳунармандларимизнинг бетакрор маҳсулотлари ҳам хорижлик сайёҳларни, ҳам миллий услубдаги кийим-кечак ва заргарлик буюмларига эътибор қаратаётганларни доимий равишда ўзига жалб этиб келади.
Халқаро тажрибалар таҳлили шуни кўрсатадики, қишлоқ туризмини ривожлантириш маҳаллий аҳоли учун оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, умумий овқатланиш ва маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган сувенирларни сотиш орқали қўшимча даромад манбаларининг пайдо бўлишига хизмат қилади.
Бироқ, туризм бизнесини ташкил этиш, айниқса, бу борада ҳали тажрибага эга бўлмаганлар учун туризм хизматлари ва туристик маҳсулотларни кўрсатиш бўйича махсус билим ва кўникмаларни талаб қилади.
Шу боис ҳам Самарқанд вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қишлоқ хотин-қизлари учун ўз ҳунарини асосий даромад манбаига айлантирган туманларда фаолият кўрсатаётган хунармандларнинг устахоналарида ва вилоят “Хунарманд” уюшмасида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.
Мисол учун Пайариқ тумани “Чоштепа” қишлоғининг хотин-қизлари учун Ургут туманидаги хунармандларнинг устахоналарида худди шундай маҳорат дарслари ўтказилди.
Натижада “Чоштепа” қишлоғида яшовчи ва халқ ҳунармандчилиги билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг эндиликда қишлоғида ўз меҳнати маҳсулотларини сотиш, кичик бизнесни йўлга қўйиш, бошқа хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлашга бўлган қизиқиши ортди.
Оқдарё туманидаги “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинида эса сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ўз кичик бизнесини ташкил этишга қарор қилган хотин-қизларнинг ташаббуси ҳам вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланди.
- Тадбиркорлигимизни энди бошлаяпмиз, - дейди ушбу маҳаллада яшовчи Нигина Ҳамроқулова. - Бир неча хотин-қизлар маслаҳатлашиб, сигирларимиз берадиган сутни эмас, чиройли қадоқланган тайёр маҳсулотларни сотиш биз учун фойдалироқ, деган қарорга келдик. Маҳсулотларимиз ҳажми ҳали кичик бўлгани учун уни шаҳардаги дўконларга етказиб бериш қийинроқ бўлди. Шунда вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси бизларни қўллаб-қувватлади ва кўзача қатиқларимизни сотишга ёрдам бериб келмоқда.
Шахсий бизнес, пул ишлашдан ташқари, аёлларга ўз ишларини ва вақтларини режалаштириш имкониятини бермоқда.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг