Туризм вазирлиги хорижий туристларга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш бўйича танлов эълон қилиб, энг яхшиларига грант ажратади
Фото: president.uz
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Туризм вазирлигига хорижий туристларга кўмаклашувчи сайтлар, мобил иловалар яратиш бўйича танлов эълон қилиб, энг яхшиларига грант ажратиш топширилди.
186 та халқаро ва маҳаллий фестиваллар ташкил этиш орқали жорий йилда камида қўшимча 1 миллион хорижий ва 5 миллион нафар ички туристларни жалб қилиш мумкин.
Шу боис, Туризм вазирлигига:
— Наманганда - Халқаро гуллар;
— Фарғонада - Туркий халқлар ёшлари;
— Сурхондарёда - «Бойсун баҳори»;
— Хоразмда - Лазги;
— Қорақалпоғистонда - «Стихия» электрон мусиқа;
— Тошкент шаҳрида - «Гастро Базар» ва Тошкент халқаро кино фестивалларини юқори савияда ташкил этиш топширилди.
Маданият вазирлигига:
— июнда Тошкент шаҳрида қўғирчоқ театри, Гулистонда миллий чолғу фестивали, Тошкент вилоятида халқаро этнофестивал;
— май-июнда Андижон ва Сирдарёда Ботир Зокиров миллий эстрада симфоник оркестри, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда Академик халқ чолғулари оркестри, Наманган ва Фарғонада «Наврўз» ашула ва рақс ансамбллари концертларини ташкил этиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг