Туризм ва таълим соҳасига қизиқувчи ёшлар учун халқаро экспертлар тавсиялар берди
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро «Зиё Форум» фонди Ўзбекистон ёшлари учун кенг имкониятлар яратиш, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишда давом этмоқда.
Хусусан, бугун «Зиё Форум» фонди ташаббуси билан туризм соҳаси ривожига бағишланган муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) делегациясининг масъул вакиллари иштирок этиб, соҳа истиқболлари ва ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда Туризм қўмитаси вакиллари, пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбир давомида бир қатор қатнашчилар, хусусан, Бутунжаҳон Туризм ташкилоти Бош котибининг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Манана Угулава ҳамда «Hilton Garden Inn Riverview» меҳмонхонасининг бошқарувчиси, меҳмонхона бизнесида 15 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга мутахассис Карой Лакатос сўзга чиқиб, туризм соҳаси ривожи, таълим ва меҳмонхона бизнесининг долзарб масалалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, халқаро туризм стандартларини шакллантириш, меҳмонхона бошқаруви бўйича илғор тажрибаларни ўқув жараёнларига татбиқ этиш ва туризм соҳасида муваффақиятга эришиш йўллари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Учрашув давомида халқаро экспертлар иштирокчилар саволларига жавоб берди, меҳмонхона бошқаруви ва туризм соҳасининг бугунги ривожланиш тенденциялари бўйича қимматли тавсиялари билан ўртоқлашди. Мазкур учрашув туризм ва меҳмонхона бизнесига қизиқувчи ёшлар учун фойдали бўлиб, уларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада оширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг