Туризм қўмитасига қўшимча вазифалар юклатилди
«Ўзбекистон Республикасида тиббий ва соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилиниши Туризм қўмитасига янги вазифаларни юклатди.
Хабар қилинишича, эндиликда Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шу муносабат билан Туризм қўмитасига бир қатор қўшимча вазифалар юклатилмоқда. Биринчидан, Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилади.
Иккинчидан, давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб борилади.
Учинчидан, тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилади.
Тўртинчидан, махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқади.
Қайд этилишича, 2025 йил 1 мартгача бир қатор ишлар амалга оширилиб бўлиши керак. Хусусан, қарорга мувофиқ, тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа яратилади.
Шунингдек, давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри шакллантириш якунланиши кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, «Авиценна» номли миллий бренд яратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг