Тунда Тошкент аэропортида «свет» ўчиб қолди
Видеодан кадр
Тошкент аэропортида электр узилиши содир бўлди. «Uzbekistan Airports» мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 6 январь куни соат соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик туфайли Тошкент аэропортида қисман электр узилиши содир бўлган. Жўнаш ва келиш заллари захира дизель генераторлар ва UPS ёрдамида электр энергияси билан таъминланган. Соат 2:49 га келиб электр энергияси тўлиқ тикланган.
Таъкидланишича, узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган ва барча хизматлар одатий режимда фаолият олиб бормоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» хабарига кўра, бугун соат 02:20 да 220 / 110 / 35 / 6 кВ «Қўйлиқ» подсанциясидан чиқувчи Узбекистан Аирпортс тасарруфида бўлган 35 кВ юқори кучланишли «Аэропорт-5» тармоғида носозлик юзага келган. Натижада Тошкент аэропортида электр энергияси таъминотида узилиш юзага келган. Бу пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли барча тармоқлар соз ҳолатда бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг