Туманда 10 та кўп қаватли уй қурилади

15:14 14 Март 2024 Жамият
449 0

Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Президент йиғилганлар эътиборини Сайхунободда ўтган йили бирорта кўп қаватли уй қурилмаганига, ваҳоланки ҳозирни ўзида 1 мингга яқин аҳоли уй-жой олиш истагида юрганига қаратди.

“Турон” маҳалласидаги собиқ машина-трактор паркига тегишли бўш ерда 10 та кўп қаватли уй қурилишини бошлашга кўрсатма берилди.

Бу уйларда яшайдиган аҳоли учун 180 ўринли янги боғча ва 35-мактабда 330 ўринли қўшимча ўқув блоки барпо этилади. Шу ерни ўзида иш ўрни яратиш учун тикувчилик корхоналари ташкил қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?