Триатлон бўйича Осиё кубогининг ғолиблари аниқланди
Фото: olympic.uz
Пойтахтимизда триатлон бўйичи Осиё кубогининг асосий йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Спринт йўналишида кечган мусобақада Марокаш ва Польша вакиллари ғалаба қозонишди. Мусобақа регламентга кўра, 750 метрга сузиш, 20 км. велопойга ва 5 км. югуриш дастурида ўтказилди.
Натижаларга кўра, аёллар ўртасида польшалик Паулина Климас, эркаклар ўртасида эса марокашлик Бадр Сиване ғалаба қозонди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидаги кўринишда бўлди:
Эркаклар:
1. Бадр Сиване (Марокаш) – 55:32
2. Мацей Бруздяк (Польша) – 55:36
3. Витали Воронцов (Украина) – 55:41
Аёллар:
1. Паулина Климас (Польша) – 1:01.16
2. Ева Даниелс (Люксембург) – 1:01.44
3. Лиза Бергер (Швейцария) – 1:01.42
Тақдирлаш маросимида Виктор Маҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон триатлон федерацияси мутасаддилари иштирок этиб, совриндорларни қутлаб ўтишди.
Қайд этиш жоиз, бундай мусобақа юртимизда катта тезликда ривожланиб бораётган триатлон спортининг янада оммалашиши йўлида муҳим аҳамият касб этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг