Транспорт ва логистика соҳасида Литва билан ҳамкорлик ривожлантирилади
Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 4 апрель куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Литва Республикаси транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Юлиус Скачкаускас бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда транспорт ва логистика соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
Хусусан, фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали мамлакатлар ўртасида мунтазам йўловчи ва юк ташувларини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, автомобиль транспортида ва темир йўллари орқали халқаро юк ташувларини ривожлантириш бунда Литва портлари ва логистика марказлари имкониятларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Литва портлари имкониятлари, хусусан, Клайпеда порти инфратузилмаси у ерда яратилган шароитлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун барча шароитлар мавжудлигини, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг