Трамп ва Нетаньяху ҲАМАСга ультиматум қўйишни режалаштирмоқда
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши янги ультиматум қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар ҲАМАС қўйилган талабларни бажармаса, Исроил Ғазо секторида ҳарбий операциялар кўламини кенгайтиради.
Исроил томони ҲАМАСдан қуйидагиларни талаб қилмоқда:
— ҳали ҳам гаровда қолаётган камида 20 кишини зудлик билан озод қилиш;
— эвазига Исроилда сақланаётган фаластинлик маҳбусларни озод этиш;
— шунингдек, 30 нафар ҳалок бўлган гаровдагиларнинг жасадларини топшириш;
— ҲАМАС қуролни ташлаб, қуролли қаршиликдан бутунлай воз кечишини эълон қилиши.
Аввалроқ ҲАМАС вакили Маҳмуд Мардави ҳаракат ҳеч қандай ҳолатда қуролни ташламаслигини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар 2023 йил октябрь ойида бошланган, бунинг ортидан минглаб инсонлар ҳалок бўлган ва Ғазо секторида оғир гуманитар инқироз юзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг