Трамп Украина можаросини ҳал қилиш жараёнидан чиқиб кетиши мумкин

Иллюстратив фото
АҚШ Президенти Доналд Трамп Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича муваффақиятсиз уринишдан сўнг шу ҳафтада Россияга қарши янги санкциялар киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар қилди.
Чекловлар банк санкцияларини ўз ичига олмаслиги айтилди, шунингдек, ҳукумат вакиллари Москвага босим ўтказишнинг бошқа усулларини ҳам муҳокама қилмоқда.
Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари Россия томонидан Украинага қарши давом этаётган ҳужумлар камаймаётгани ва музокаралар жараёнининг сустлигидан норози. У ўз саъй-ҳаракатлари натижа бермаса, можарони ҳал қилиш жараёнидан чиқиб кетиши мумкинлигини билдирди.
Журналистлар АҚШ бу саъй-ҳаракатлардан воз кечса нима бўлиши ва Трамп Украинага ҳарбий ёрдам беришни давом эттириши ёки тўхтатиши ҳақидаги саволларга жавоб берилмаганини таъкидлашган.
Трамп можарони тез ва қатъий ҳал этишга интилмоқда ва бунга музокаралар йўли билан эришиш истагини аниқ намоён қилган. Шу билан бирга, у Россия ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари билан доимий ҳужумлар уюштирилишига жавобан Украинанинг ҳарбий инфратузилмасига аниқ ва кенг кўламли зарбалар берилганидан норозилигини маълум қилган.
Аввалроқ АҚШ Россиядан нефть ва газ сотиб олувчи мамлакатлар учун 500 фоизлик импорт божи жорий қилмоқчи эканлиги ва давлат Сенатининг 100 нафар аъзосидан 72 таси Россиядан нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий газ ёки уранни сотиб олувчи мамлакатлардан импортга божлар жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллагани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг