Трамп тинчликка эришиш учун Украинага ҳарбий ёрдам етказишни тезлаштиришга чақирилди
Архив фото
Россиянинг Донбассдаги жорий ҳужумини тўхтатиш учун АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинага қурол етказиб беришни тезлаштириши ва келажакда етказиб бериш ҳажмини бир неча баробар ошириши керак. Бу эса «жанг майдонида боши берк кўчага кириб кетишига» олиб келиши керак. Ушбу фикрларни АҚШнинг Москвадаги собиқ элчиси Майкл Макфол «Foreigh Affairs» журналидаги мақоласида айтиб ўтди.
«Тинчлик келишувига эришиш учун Трамп биринчи навбатда [АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден] томонидан маъқулланган Украинага ҳарбий ёрдам етказилишини тезлаштириши, сўнгра Россиянинг жорий ҳужумини тўхтатиш учун кўпроқ қурол-яроғ етказиб бериш ниятини эълон қилиши керак. Донбассда шиддатли кураш олиб борилмоқда ва шу тариқа жанг майдони боши берк кўчага кириб қолади», — дея таклиф қилган собиқ дипломат.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ ёрдам беришдан бош тортган тақдирда Украинага нисбатан стратегияни ошкор қилди.
Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари АҚШнинг эҳтимолий сиёсатини ҳисобга олмай, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этиши керак.
«Агар улар [АҚШ] ёрдамни қисқартирса, биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак бўлади, чунки агар Россия ғалаба қозонса нима бўлади, мен шундан ташвишдаман», дейди Каллас.
Калласнинг сўзларига кўра, Украинага ёрдам глобал ва Европа Иттифоқи хавфсизлигига «сармоя»дир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг