Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди. Аммо…

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт журналистларга берган интервьюсида АҚШ раҳбарининг ҳаракатлари «мамлакат барқарорлик ва тинчликка эришиш йўлини олға суришга ва қўллаб-қувватлашга» қаратилганини айтди.
Ўтган ой Сурия етакчиси Аҳмад ал-Шара билан учрашувда Трамп мамлакатга қарши санкциялар бекор қилинишини эълон қилган эди. У Суриянинг янги расмийларини муайян шартларни бажаришга чақирди. Улар Суриянинг қўшнилари, жумладан Исроил, шунингдек, АҚШ билан муносабатларни нормаллаштиришни ўз ичига олган.
Шу билан бирга, Трамп маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари санкциялар Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга нисбатан қўлланилишида давом этишини таъкидлади.
Аввалроқ, Сурия Исроилга нисбатан ҳудудий даъволардан воз кечган эди. Мамлакат муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар чоғида энди Голан тепаликларини қайтаришни талаб қилмайди.
«The Hill» газетасининг АҚШ Ғазначилик департаментининг терроризм ва молиявий разведка бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Бред Смитга таяниб ёзишича, маъмурият Суриянинг ҳаракатлари АҚШ манфаатларига зарар етказади, деб ҳисобласа, унга қарши санкцияларни қайта қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
«Қўшма Штатлар бизнинг манфаатларимиз ва хавфсизлигимиз хавф остида бўлган жойда ҳушёр бўлиб қолади ва Ғазначилик АҚШ ва халқаро молиявий тизимларни ҳимоя қилиш учун бизнинг ваколатларимиздан иккиланмасдан фойдаланади», — дейди Смит.
Унга кўра, Вашингтон Сурия ва унинг янги ҳукумати келажагига ҳали ҳам умид боғлаган бўлса-да, тинчликка таҳдидлар сақланиб қолаётганини ҳам аниқ тушунади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг