Трамп Саудия Арабистонига ташриф буюради

Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақда “Reuters” ўз манбаларига таяниб хабар берди. Қайд этиш жоизки, бу Трампнинг қайта сайланганидан кейинги илк хорижий сафари бўлиши мумкин.
“Мақсад — май ойининг ўрталарида [ташрифни ташкил этиш]”, дейди агентлик манбаларидан бири, анонимлик шарти билан.
Оқ уйнинг исмини ошкор этмаган расмийси, ўз навбатида, “президентнинг чет элга сафар қилиш имконияти кўриб чиқилаётганини” айтди, бироқ ҳозирча аниқ режалар йўқ.
“Axios” ҳам олдинроқ Дональд Трампнинг май ойи ўрталарида Саудия Арабистонига эҳтимолий сафари ҳақида ёзган эди.
Трамп президентлигининг биринчи муддатида ҳам илк хорижий сафар учун Саудия Арабистонини танлаганди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Саудия Арабистони шу кунларда АҚШнинг Украинадаги можарони тугатиш бўйича Россия ва Украина билан музокаралари марказига айланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг