Трамп Россияга қарши санкцияларнинг таъсирини баҳолаш учун олти ой кутишни таклиф қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши жорий этилган янги санкцияларнинг таъсири олти ой ичида яққол сезилишини билдирди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Шу тариқа АҚШ раҳбари Россия президенти Владимир Путиннинг «санкциялар ишламаяпти» деган баёнотига жавоб қайтарди.
— У шундай ўйлаётганидан хурсандман. Ярим йилдан сўнг кўрамиз, — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлигининг Ташқи активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Россиянинг «Роснефт» ва «Лукойл» нефть компанияларига қарши янги санкциялар жорий қилган эди. Оқ уй бу чоралар Москва иқтисодиётига жиддий зарар етказишига ишонмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг