Трамп Оқ уйда антихитойчиларни йиғмоқда. Бу нимани англатади?
Америка Қўшма Штатларининг сайланган президенти ДональдТрамп ўзининг янги маъмуриятини Хитойга нисбатан ўзининг шафқатсиз қарашлари билан танилган шахслар билан тўлдирмоқда ва бу билан Пекинга миллий хавфсизликдан тортиб савдогача бўлган соҳаларда қатъий чизиқ борлигини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.
Сешанба куни Трамп Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ли Рэтклиффни Марказий разведка бошқармасига, "Fox News" бошловчиси ва армия фахрийси Пит Хегсетни мудофаа вазирига ҳамда Флорида конгресси аъзоси Майкл Вальсни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига номзод қилиб кўрсатди.
Янги сайланган президент Бирлашган Миллатлар Ташкилоти элчиси лавозимига Нью-Йорк учун Вакиллар палатасида ўрин эгаллаган конгрессмен Элиз Стефаникни танлади.
Флорида штатидан сенатор Марко Рубио эса давлат котиби лавозимига сайланиши кутилмоқда. Буларнинг барчаси Пекинга қарши ўзларининг қаттиқ позицияни ҳимоя қилишлари билан машҳур.
Трамп маъмуриятига қўшилиш учун номзод сифатида кўрилаётганлар орасида Германиядаги собиқ элчи Ричард Гренелл, Теннесси штати сенатори Билл Хейгерти ва АҚШнинг собиқ савдо вакили Роберт Лайтхайзер ҳам бор.
Сешанба куни «The Wall Street Journal» ушбу масаладан хабардор одамларга таянган ҳолда Трамп Лайтҳайзени «савдо подшоҳи»га айлантиришни режа қилаётгани ҳақида хабар берди.
У Трампнинг савдо урушида муҳим рол ўйнади ва унинг биринчи ҳокимият муддатида Хитой товарларига 380 миллиард долларлик тарифларни ишлаб чиқишда ёрдам берди.
Агар Трамп сайловолди кампаниясида Хитой товарларига 60 фоиз ва ундан ортиқ божлар ҳамда бошқа барча импортларга 10-20 фоизлик божлар жорий этиш ҳақидаги ваъдасини бажарса, Лайтхайзер яна муҳим шахсга айланиши мумкин.
Трамп таклиф қилган тарифлар нафақат Хитойга таъсир қилади, балки бутун Осиёда акс этади. Лондон Иқтисодиёт ва Сиёсий фанлар мактаби таҳлилчилари Трамп таклиф қилган тарифлар Хитой ялпи ички маҳсулотининг 0,68 фоизга қисқаришига олиб келишини, қўшни Ҳиндистон ва Индонезия эса мос равишда 0,03 фоиз ва 0,06 фоизга кичикроқ йўқотишларга дуч келишини тахмин қилишди.
Шунингдек, Трампнинг Оқ уйга қайтиши Пекин Тайванни ўз ҳудуди деб даъво қилаётган палланинг қизғин даврига тўғри келди. АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигининг собиқ бошлиғи америкалик адмирал Филипп Девидсон Хитой армияси 2027 йилгача оролга бостириб кириш имкониятига эга бўлишини тахмин қилди, бу даврда Трамп ҳокимиятда бўлади.
Агар Рубио Вашингтоннинг бош дипломати сифатида тасдиқланса, Пекин томонидан санкцияланган биринчи давлат котиби бўлади.
Сенатнинг разведка бўйича танланган қўмитаси раиси ўринбосари ва Сенатнинг халқаро алоқалар қўмитасининг юқори мартабали аъзоси сифатида Рубио Хитой ҳукуматининг қаттиқ танқидчиси сифатида танилган. У 2020 йилда Шинжон вилоятидаги этник озчиликларга муносабат ҳақида билдирган изоҳлари учун Хитойдан четлаштирилди.
АҚШнинг энг йирик жосуслик агентлиги раҳбари сифатида Трампнинг миллий разведка бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Ратклифф Хитой томонидан кутиладиган хавфсизликка таҳдидни биринчи ўринга қўйиши мумкин. Унга кўра, ўтмишда Совет Иттифоқи ва терроризмга қарши кураш АҚШ разведка идораларининг эътиборини тортган бўлса-да ҳозирги шароитда Хитой келажакда Американинг асосий миллий хавфсизлик маркази бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Трампнинг мудофаа бошлиғи лавозимига танлаган номзоди армия гвардияси фахрийси бўлиб, аммо на истэъфодаги генерал на миллий хавфсизлик бўйича юқори даражадаги тажрибага эга собиқ ҳукумат амалдори. Фақатгина у оммавий ахборот воситаларида Хитойга нисбатан кескин позицияни билдирган.
Хегсетнинг сўзларига кўра, Хитой ўзининг яримўтказгич саноати устидан назоратни қўлга киритиш учун Тайванни эгаллашни мақсад қилган, бу эса илғор чипларнинг глобал таъминотидаги катта улушини ишлаб чиқаради. Хитой нафақат минтақавий, балки, глобал ҳукмронлик ҳақида ўйламоқда шунинг учун улар аввало АҚШни мағлуб этиши керак.
Трамп атрофидагилар Тайванни қуроллантиришга ва Украинадан ўрнак олишга чақирмоқда. Аммо Трампнинг янги кампаниясида Маск Хитой борасида бошқача фикрлайди ҳатто у Тайванни Гонконг сингари маъмурий ҳудуд сифатида қўшиб олинишини ҳам билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг