Трамп маъмурияти мамлакатни ихтиёрий тарк этганларга 1000 доллардан тўламоқчи. АҚШда «ихтиёрий депортация» дастури эълон қилинди
АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти мамлакатда ноқонуний яшаётган муҳожирлар учун «ихтиёрий ўз юртига қайтиш» (ўзини ўзи депортация қилиш) дастурини жорий этди. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 5 май куни ушбу ташаббус ҳақида расмий баёнот бериб, дастур орқали ноқонуний мигрантларга ватанга қайтишда молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, АҚШда ноқонуний яшаётган шахслар «CBP Home» номли махсус мобил илова орқали ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишлари мумкин. Дастурга рўйхатдан ўтган ва қайтганлиги тасдиқланган шахсларга 1000 АҚШ доллари миқдорида «стипендия» тўлаб берилади. Бу маблағ улар ватанга етиб борганидан сўнг илова орқали ўтказилади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм бу дастурни «ноқонуний мигрантлар учун ҳибсга олинмасдан кетишнинг энг хавфсиз ва энг тежамкор усули» сифатида тақдим этди. Унга кўра, бу ташаббус АҚШ бюджетининг депортацияга сарфланадиган харажатларини ҳам сезиларли даражада қисқартиради. Ҳозирда бир нафар мигрантни ушлаш, сақлаш ва чиқариб юбориш ўртача 17 минг доллар туради. Ихтиёрий депортация эса харажатни 70 фоизгача камайтиради.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ушбу дастурдан фойдаланганлар келажакда АҚШга қонуний йўл билан қайтиш имкониятини сақлаб қолишади. Бу эса дастурни янада ўзига хос қилади. Расмийлар ихтиёрий депортация ноқонуний муҳожирлар билан ишловчи иммиграция ва божхона хизматлари юкини енгиллаштиришини, шунингдек, жамиятда хавфсизликни оширишини таъкидлашди.
Маълумки, Доналд Трамп 2024 йилги сайловолди кампаниясида ноқонуний иммиграцияга қарши курашишни бош мақсадларидан бири сифатида илгари сурган эди. «The Washington Post» нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти 2025 йил давомида бир миллион мигрантни АҚШдан чиқаришни режалаштирмоқда. Янги дастур ана шу режани амалга оширишда муҳим восита бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг