Трамп маъмурияти Исроилга 6 миллиард долларлик қурол сотишни таклиф қилди

15:22 20 Сентябр 2025 Дунё
123 0

Трамп маъмурияти Конгрессга Исроилга қарийб 6 миллиард долларлик қурол сотишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақида «NBC News» нашри хабар берди.

Мазкур таклиф билан таниш бўлган расмийнинг билдиришича, АҚШ Исроилга қиймати 3,8 миллиард долларга тенг бўлган 30 та «AH-64 Apache» вертолётлари ҳамда Исроил армияси учун қиймати 1,9 миллиард долларга тенг бўлган 3 минг 200 та пиёда ҳужум машинаси сотишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу сотув ишлари амалга ошган тақдирда Исроилнинг ҳозирги ҳарбий захиралари деярли икки баравар ошади.

Таъкидланишича, Трамп маъмурияти жорий йилда Исроилга 12 миллиард долларга яқин йирик ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?