Трамп Халқаро жиноий судга Нетаньяҳуга қарши ордер сабабли санкциялар жорий қилди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан чиқарилган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни ҳибсга олиш бўйича ордер сабабли судга қарши санкциялар киритди.
6 февраль куни имзоланган фармонга кўра, АҚШ фуқаролари ва иттифоқчиларига қарши тергов олиб бораётган ХЖС расмийлари ҳамда уларнинг оилаларига нисбатан молиявий ва виза санкциялари қўлланилади.
Трамп ўз қарорини ХЖСнинг АҚШ ва Исроилга қарши ноқонуний ҳаракатлари билан изоҳлади. Унга кўра, Америка ҳам, Исроил ҳам ХЖС юрисдикциясига кирмайди, шунинг учун суднинг ҳаракатларини Вашингтон суверенитетига тажовуз ва миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаш мумкин.
«ХЖС Исроил бош вазири Беняьмин Нетаньяҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун асосланмаган ордер бериб, ўз ваколатларини суиистеъмол қилди», — дейилади имзолаган фармон матнида.
Суд АҚШнинг санкциялар қўллаш эҳтимолидан келиб чиқиб, ўз ходимларини ҳимоялаш мақсадида уларга уч ойлик маошини олдиндан тўлаб берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг