Трамп Канада ва Гренландияга АҚШга қўшилиши учун нималарни таклиф этмоқда?
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 25 декабрь, чоршанба куни Рождество байрамида қилган мурожаатида, агар Канада Американинг 51-штатига айланса, уларнинг солиқларини ярмига камайтиришга ваъда берди.
«Канада губернатори Жастин Трюдони Рождество байрами билан табриклайман. Унинг фуқаролари юқори солиққа тортиб келинади, аммо агар Канада 51-штат бўлса, уларнинг солиқлари 60 фоиздан кўпроқ қисқартирилади, уларнинг бизнеси икки баравар кўпаяди ва улар дунёдаги бошқа ҳеч қандай давлатда бўлмагани каби ҳимояланган бўлар эди», — деб ёзади у ўзининг «Truth Social» саҳифасида.
У худди шу нарсалар Америка Қўшма Штатлари миллий хавфсизлиги учун зарур бўлган Гренландия халқига ҳам тегишли эканлигини таъкидлаган.
Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашувда Оттава ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қила олмаса, мамлакат АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлигини айтган эди.
26 ноябрь куни АҚШнинг сайланган президенти ўзининг инаугурация куни, агар Оттава ва Мехико Канада чегараси орқали ноқонуний миграция билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартира олмаса, иккала давлатнинг барча товарларига 25 фоизлик импорт божлари жорий этишини таъкидлади.
Bloomberg нашри Трюдо, агар шундай иқтисодий чоралар жорий этилса, у жавоб чораларини кўришига ваъда берганини ёзди. Канада бош вазири мумкин бўлган санкцияларни Канада иқтисодиёти учун адолатсиз ва бузғунчи деб ҳисоблашини маълум қилган.
2023 йилда Қўшма Штатлар Мексика экспортининг тахминан 83 фоизини ва Канада экспортининг 75 фоизини ташкил этди.
Аслини олганда, тарифларни ўрнатиш 2020 йилда Трамп томонидан музокара қилинган Қўшма Штатлар-Мексика-Канада савдо шартномасини (УСМCА) бузиш бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг