Трамп Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш режасини бекор қилди

Архив фото
АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон билан музокараларни давом эттириш мақсадида Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба бериш режасини бекор қилган. Бу ҳақда Оқ уй расмийларига таяниб, «The New York Times» хабар бермоқда.
«Исроил келаси ойнинг бошидаёқ Эрон ядровий иншоотларига зарба беришни режалаштирган эди. Бироқ президент Трамп сўнгги ҳафталарда бу ғояни рад этиб, ядровий дастурини чеклаш бўйича Теҳрон билан музокаралар ўтказиш тарафдори бўлди», дейилади мақолада.
Нашрнинг таъкидлашича, Трамп бу қарорни Оқ уйдаги дипломатияни давом эттириш ёки Исроилни Эрон ядровий бомба яратишнинг олдини олишга уринишларида қўллаб-қувватлаш борасидаги бир неча ойлик ички мунозаралардан сўнг қабул қилган. Қайд этилишича, Эрон музокараларга тайёрлигини маълум қилгани сабабли, ҳарбий ҳаракатларга қарши «консенсус»га эришилган.
Қайд этилишича, Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужуми май ойига мўлжалланган эди. Тел-Авив бу орқали Теҳроннинг ядро қуролини яратиш қобилиятини бир йил ёки ундан кўпроққа кечиктирмоқчи эди.
«Деярли барча режалар нафақат Исроилни Эроннинг қасос олишидан ҳимоя қилиш, балки Исроил ҳужумининг муваффақиятини таъминлаш учун ҳам АҚШ ёрдамини талаб қилади. Бу эса АҚШни ҳужумнинг марказий қисмига айлантиради. Аммо ҳозирча Трамп ҳарбий ҳаракатлардан кўра дипломатияни танлади», деб ёзмоқда газета.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Теҳрон Вашингтон билан бўлажак келишувни муҳокама қилишни бошлашга тайёрлигини маълум қилганди. Аммо, унинг айтишича, АҚШ конструктив позицияни эгаллаши ва Эрон ядро дастурини бутунлай йўқ қилиш талабидан воз кечиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг