Трамп Эронга зарба беришни кўриб чиқмоқда
АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларини кучайтиришга киришди. «Fox News» телеканали хабарига кўра, Америка қўшинлари минтақага қўшимча қирувчи самолётларни жўнатмоқда ҳамда у ердаги авиация кучлари дислокациясини узайтирмоқда.
CNN манбалари маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши эҳтимолий ҳаво ҳужуми сценарийларини кўриб чиқмоқда. Шу доирада АҚШ ҳарбийларига Исроилга ёнилғи қуйишда ёрдам бериш ҳақида буйруқ бериш эҳтимоли мавжуд. Манбаларнинг таъкидлашича, ҳарбийлар бундай амалиётга тайёргарликни бошлаб юборган.
«Axios» нашрининг ёзишича, Трамп Эроннинг бир неча стратегик объектлари, жумладан, Фордо ядровий комплекси — уранни бойитиш марказига зарба бериш имконини муҳокама қилмоқда.
Буюк Британия ҳам Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларини фаоллаштирмоқда. Мамлакат мудофаа вазири Жон Хилининг маълум қилишича, Лондон минтақадаги базаларига қўшимча қирувчи самолётлар жўнатишга киришган.
«Independent» нашри хабар беришича, самолётларнинг биринчи гуруҳи аллақачон ўз манзилига етиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг