Трамп бугун фавқулодда баёнот билан чиқади
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, 5 сентябрь куни баёнот билан чиқади. Оқ уйнинг аниқлик киритишича, Трампнинг нутқи Овал кабинетда маҳаллий вақт билан соат 16:00 да бошланади. Бироқ, унинг баёнотининг мавзуси номаълум.
Аввалроқ, Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигининг номини Уруш вазирлиги номига ўзгартиришни режалаштираётгани хабар қилинганди. Агар бу амалга ошса Пит Хегсетни “Уруш вазири” деб аташ мумкин бўлади. Бундан ташқари, фармон Хегсетни Мудофаа вазирлиги номини доимий равишда ўзгартиришга имкон берувчи қонунчилик ва ижро этувчи чораларни тайёрлашга мажбур қилади.
Шу йилнинг 25 август куни Трамп Мудофаа вазирлигининг эски номи – «Уруш вазирлиги»ни афзал кўришини айтганди. Унинг фикрича, вазирлик номи АҚШнинг нафақат ўзини ҳимоя қилиш, балки ҳужумга ўтиш қобилиятини ҳам акс эттириши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг