Трамп араб-америкаликлар орасида Ҳаррисдан устун келмоқда. Бунга сабаб нима?
Фото: AFP
Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун пойга сўнгги паллага кирар экан, Дональд Трамп араб-америкаликлар орасида Камала Ҳаррисдан устун келмоқда. Янги сўров шуни кўрсатяптики, Ғазодаги уруш катта таъсирга эга бўлган сайловчилар орасида демократларнинг қўлловсиз қолишига сабаб бўлмоқда.
Душанба куни эълон қилинган “Arab News” сўровига кўра, сайловчилар АҚШнинг навбатдаги президентини танлашига икки ҳафта қолганда Трамп асосий демографик кўрсаткичлар орасида 45 фоиз қўлловга эришган бўлса, Ҳаррисга 43 фоизи сайловчилар ишонмоқда.
Сўров натижаларига қаралса, республикачилар партиясидан номзоднинг Исроил — Фаластин можаросини муваффақиятли ҳал этиш эҳтимоли кўпроқ. Бу жиҳатдан у демократ рақибидан 39 га 33 фоиз фарқ билан устунлик қилмоқда.
Қайси масалалар араб-америкалик ҳамжамиятни энг катта ташвишга солаётгани ҳақидаги саволга респондентларнинг 29 фоизи Исроил — Фаластин можаросини танлаган, 21 фоизи иқтисодиёт ва яшаш нархини танлаган бўлсалар 13 фоизи ирқчилик ва камситишни айтишган.
Сўров натижаларига кўра, Трамп устунлигига қарамай у демократ рақибига қараганда Исроилнинг ҳозирги ҳукуматини олти балл фарқ билан кўпроқ қўллаб-қувватлайди.
Умуман олганда сўров демократларга президент Жо Байденнинг Исроилнинг Ғазодаги урушини қўллаб-қувватлаши вице-президентининг ноябрдаги сайловга бўлган умидларини хавф остига қўйиши мумкинлиги ҳақида сўнгги огоҳлантириш бўлиши мумкин.
Шу ой бошида Араб Америка институти томонидан эълон қилинган сўровда Трамп ва Ҳаррис мос равишда 42 фоиздан 41 фоизга деярли тенглашган эди. Кўрсатгичларда Ҳаррисни араб-америкаликларнинг қўллаб-қувватлаш даражаси Байденнинг 2020 йилдаги натижасидан 18 поғона паст эди.
Араб-америкалик сайловчилар овоз бериш натижаларини ҳал қилиши кутилаётган етти штатдан бири бўлган Мичигандаги юқори концентрацияси туфайли Ҳарриснинг сайлов истиқболлари учун муҳим деб ҳисобланади.
Сентябр ойида АҚШнинг умуммусулмон ҳукуматига эга биринчи шаҳри Мичиган Ҳамтрамк мери Трампни маъқуллаб, “тўғри танлов” деб таърифлаган.
Байден 2020 йилда Мичиганни 150 мингга яқин овоз билан ғалаба қозонган бўлса, 2016 йилда Трамп штатда атиги 11 минг сайловчига эга бўлди.
“Агар Камала ҳокимиятга келиб, тўрт йил ўтса Яқин Шарқ кейинги қирқ йилни алангалар ичида ўтказади ва сизнинг болаларингиз урушга, ҳатто учинчи жаҳон урушига ҳам кетади, бу президент Дональд Трамп билан ҳеч қачон содир бўлмайди”, — деб ёзган Трамп ўзининг Truth Social платформасида.
Трамп Мусулмонлар билан мулоқот қилишига қарамай, ўзини тарихдаги энг исроилпараст АҚШ етакчиси сифатида кўрсатган ва агар у қайта сайланмаса, Исроил йўқ бўлиб кетишини даъво қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг