Тожикистонда фолбин ва сеҳргар хизматидан фойдаланганларга жарима белгиланиши мумкин
Фото: Иллюстратив фото
Тожикистон парламентига фолбин ва сеҳргарларнинг хизматидан фойдаланган фуқароларни жаримага тортиш бўйича қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.
Ҳужжатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 482-моддасига «сеҳргарлар, фолбинлар ва турли «мўъжиза» кўрсатувчилар хизматидан фойдаланиш» бандини қўшиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа қабул қилинса, бундай хизматдан фойдаланган шахслар 5 дан 10 тача солиқ кўрсаткичи миқдорида — 750 сомонийгача (тахминан 1 миллион сўм) жарима тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилдан буён Тожикистонда фол очиш ва сеҳргарлик билан шуғулланиш қонунан тақиқланган ҳамда маъмурий жазо белгиланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг