Тожикистон — Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5242-сон, 07.09.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг