Тож Маҳал сувга ғарқ бўлмоқда
Дунёнинг янги етти мўъжизаси унвонига номзодлар бири бўлган Тож Маҳал чўкмоқда. Ямуна дарёси сувлари афсонавий мақбара деворларигача кўтарилди, дея хабар бермоқда «МИР24» телеканали.
Муссон мавсуми туфайли Ҳиндистон бўйлаб сув тошқинлари юз бермоқда. Оқибатда дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилган. Бунинг натижасида Тож Маҳал атрофидаги боғ аллақачон сув остида қолган. Бу 45 йил ичида биринчи марта содир бўлмоқда. Сув тошқини ҳозирда Аградаги бошқа тарихий обидаларга ҳам таҳдид солмоқда.
«Сув жуда кўп. Бу ерда ҳамма нарса сув остида қолмоқда. Сув ибодатхоналарга киради, уйларимизга киради, ҳовлиларни сув босади. Бу одамлар ва бинолар учун катта муаммо. Биноларнинг пойдеворини ювиб кетиши мумкин натижада улар қулаб тушади», - дейди ибодатхона руҳонийси.
Маълумот учун, Ямуна дарёси сатҳининг кўтарилиши оқибатида Тож Маҳални охирги марта 1978 йилда сув босган. Шундан сўнг дарё бўйида тўғон қурилган. Аммо ҳозирда сувнинг кўтарилиши бир ярим метрдан ошиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг