Тозалик посбонлари саломатлиги юрт озодалигини сақлашда муҳимдир
Фарғона вилоятида тозаликни таъминлаш, аҳоли соғлом муҳитда яшаши, ҳудудларни яшил ва обод масканга айлантириш, доимо тоза ва қулай муҳит яратиш ҳамда экологик барқарорликни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Айни жараёндаги тизимли ишлар давомида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ҳамкорлигида Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Вилоят театр-концерт саройида ташкил этилган тиббий кўрикда ходимлар кардиолог, невропатолог, уролог, пульмонолог, гинеколог, терапевт, эндокринолог, ЭКГ, дерматолог сингари тор доирадаги шифокорлар кўригидан ўтди.
—Биз ҳақимизда ўйлаб, ғамхўрлик кўрсатадиган, саломатлигимиз ҳақида қайғурадиганлар борлигидан хурсандмиз, — дейди Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Шоирахон Абдураҳмонова.—Бугун касаба уюшмалари томонидан уюштирилган бепул тиббий кўрикда шифокорлар назоратидан ўтдик.

Тадбир доирасида ишчи-ходимлар билан мулоқотлар ҳам ўтказилиб, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича маълумотлар берилди.
Тиббий кўрик давомида даволанишга мойиллиги бор шахслар касаба уюшмалари томонидан сиҳатгоҳларда имтиёзли равишда даволаниши белгилаб олинди.
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Фарғона вилояти Кенгаши раиси маслахатчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг