Тошкентнинг тўртта тумани чегаралари ўзгарди

23:24 24 Июль 2021 Ҳужжатлар
2517 0

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 23 июль қарори билан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилади.

Аввал хабар берганимиздек:

  • Сергели тумани таркибига Зангиота туманидан 1827,1 гектар;
  • Бектемир тумани таркибига Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар ва Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;
  • Мирзо Улуғбек тумани таркибига Қибрай туманидан 2294,6 гектар;
  • Яшнобод тумани таркибига Қибрай туманидан 2107,4 гектар ер майдони қўшилади.

Бундан ташқари:

  • Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Зангиота тумани;
  • Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилади.

Эндиликда, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер