Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газдан узилди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда ҳудудларида таъмирлаш ишлари туфайли бугун, 4 декабрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босими вақтинча пасаяди, улгуржи истеъмолчиларда газ таъминотидан вақтинча узилади.
Сергели тумани:
• «Нурҳаёт», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Дарё бўйи», «Софдил» ва «Сўғдиёна» МФЙларидаги 124 та кўп қаватли уй, 833 та ерли хонадонда газ босими пасаяди, «Сўғдиёна» МФЙдаги 8 та кўп қаватли уй ва 860 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
• Улгуржи истеъмолчилар сони: 71 та.
Янгиҳаёт тумани:
• «Олчазор», «Хушнуд», «Ёрқин ҳаёт», «Чорбоғ» ва «Виқор» МФЙлари 45 та кўп қаватли уй, 899 та ерли хонадонда газ босими пасаяди.
• Улгуржи истеъмолчилар сони: 89 та.
Бектемир тумани:
• «Забардаст» МФЙ истеъмолчилари, 10:00 дан 17:00 гача.
ГТФнинг қайд этишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг