Тошкентнинг 5 та тумани газ таъминотидан узиб қўйилди

10:10 13 Июнь 2024 Жамият
148 0

Бугун, 13 июнь куни Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳри Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қатор ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» хабар берди.

Унга кўра қуйидаги ҳудудларда соат 10:00 дан 18:00 га қадар таъмирлаш ишлари олиб борилиши режа қилинган:

Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Тепақўрғон» МФЙ:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 450 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.

Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача) «Дамариқ» МФЙ К.Бешёғоч ва А.Қаҳҳор кўчалари:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 12 та кўп қаватли уйлардаги 232 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 3 та.

Миробод тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача) Нукус кўчаси:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 3 та кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 3 та.

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Ҳамкоробод» МФЙ:

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 100 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 5 та.

Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) «Хўжа Учқун» МФЙ Марказий, Ҳидоят, Ёшлар ва Дарё бўйи кўчалари

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 225 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 4 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?