Тошкентлик 76 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

16:43 12 Июль 2020 Жамият
850 0

7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи В.Т. ва унинг ўғлида "COVID-19" тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашгани сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга "COVID-19"нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер