Тошкентга яна 200 та «Yutong» электробуси олиб келинади
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ
Яқин кунларда Тошкент шаҳрига Хитойнинг 200 дона «Yutong» электробуси олиб келинади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Хитойнинг «Yutong Co. Ltd.» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 10 мингинчи автобус ўзининг фойдаланувчисига топширилган. Маросимда Ўрта Осиё давлатларидан жамоат транспорти соҳасига алоқадор идора ва ташкилот вакиллари, ходимлари қатнашган.
Таъкидланишича, Марказий Осиё учун махсус ишлаб чиқилган мазкур, 10 мингинчи автобус «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг февраль ойида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойнинг «Yutong Bus» компанияси халқаро маркетинг бўйича вице-президенти Сюй Пен билан учрашган эди.
Учрашувда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, ҳаракат таркибларини янгилаш ва электробуслар сотиб олиш масалалари муҳокама қилинганди. Бунда Тошкент шаҳри учун мингта автобус ва 200 та электробус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан фикр алмашилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг