Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»
Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳри (Машинасозлар метроси) – Чорбоғ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўналишга 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган MAN RR3 русумли туристик автобуслар бириктирилади. Йўналишда йўл кира нархи 25 минг сўмни ташкил этади.
Биринчи қатнов Машинасозлар метроси бекатидан ҳар куни соат 6:00 да бошланади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади. Ҳаракат вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метросида тугатилади.
Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метросидан бошлаб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Ҳожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Хумсон қўрғонигача давом эттиради.
Йўловчилар нақд пул ва банк карталари орқали тўловни амалга ошириш имкониятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг