Тошкентдаги Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

10:48 13 Март 2026 Жамият
196 0

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик кўчасида автотранспорт воситаларининг ҳаракати қисман тикланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан:

Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчаси томондан ҳаракатланганда, Мирзо Улуғбек кўчасига қарама-қарши бўлак орқали чиқиш мумкин (тезлик — 30 км/соатгача);

Мирзо Улуғбек кўчаси томондан Темур Малик кўчаси орқали Султония кўчаси йўналишида ҳаракатланиш мумкин (тезлик — 30 км/соатгача).

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер