Тошкентдаги кўчалардан бирида ҳаракат 20 кунга чекланади
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳридаги Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида юқори кучланишли (10 кВ) ер ости электр узатиш кабель линияларини ўтказиш ишлари бошланмоқда. Мазкур лойиҳа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган.
Шу муносабат билан, 2025 йил 10 апрель соат 10:00 дан 30 апрель соат 17:00 гача Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати қисман чекланади. Ҳаракатланиш бир қаторда амалга оширилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва йўналишни олдиндан режалаштиришингизни тавсия этамиз», дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида йирик спорт тадбирлари ўтказилиши сабабли Янги Ўзбекистон кўчасида ҳамда унга туташ кўчаларда автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланиши хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг