Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бири 3 кунга ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси капитал таъмирланмоқда ва замонавий инфратузилмага эга туризм кўчасига айлантирилмоқда.
Қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Содиқ Азимов ва «Ўзбекистон овози» кўчалари кесишмасида бугун, 2 июль соат 12:00 дан 5 июль соат 08:00 гача автоуловлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Ушбу кесишмадан ўтувчи 60-сонли автобус йўналиши ҳаракати боришда ҳам, қайтишда ҳам Шаҳрисабз кўчаси орқали ташкил этилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва барча ҳайдовчи ҳамда йўловчилардан вақтинча чекловларга тушуниш билан ёндашишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг