Тошкентдаги клиникада 8 ёшли боланинг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Тошкентдаги хусусий клиникада 8 ёшли боланинг вафот этганлиги юзасидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 август куни бола Тошкент шаҳридаги «Paeonnis» хусусий клиникасида бурун бўйича операция (ринопластика) қилинган ва ундан сўнг ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу ҳолат юзасидан вазиятга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси, яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик билан жиноят иши қўзғатилди.
Шу билан бирга, барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келиниши таъкидланди.
«Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз ва ҳамдардлигимизни билдирамиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг