Тошкентдаги боғчалардан бирида тарбиячи гимнастика таёқчаси билан болаларни калтаклади (+видео)

16:41 04 Март 2025 Жамият
358 0

Бугун, 4 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячиси гимнастика таёқчаси билан боғча тарбияланувчиларни ургани акс этган видеотасвир кенг тарқалган эди.

Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга нисбатан содир бўлган мазкур ҳолатни «Болалар омбудсмани» ўз назоратига олганини маълум қилди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги болалар боғчасида содир бўлган.

Унда 1994 йилда туғилган тарбиячи аёл А.П, тарбияланувчилар 2018 йилда туғилган З.Р (қиз бола) ҳамда 2019 йилда туғилган С.М (ўғил бола)ларнинг қулоқ қисмидан тортиб, юз ва бош қисмларига бир неча маротаба урганлиги видеотасвирда қайд қилинган.

Шунингдек, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, вояга етмаган болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги фактини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

«Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом этади, бу борада қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер