Тошкентдаги АЁҚШларда ностандарт автобензин сотилаётгани аниқланди
Фото: «Ўзенергоинспекция»
Тошкент шаҳридаги 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Яшнобод туманида жойлашган «А.О.» ва «О.О.» МЧЖларга қарашли 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-80 ва АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида «Ф.Г.С.» МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам нефть маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг