Тошкентдаги асосий кўчалардан бири вақтинча ёпилди
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан Тарас Шевченко кўчасининг айрим қисмлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача, шунингдек, Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб, кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг