Тошкентдаги 10 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилади
Жорий йилнинг 5 март кунидан бошлаб, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади. Транспорт вазирлиги хабар берди.
Жумладан,
- 29-сонли «Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси» — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади;
- 120-сонли «Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи» — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади;
- 105-сонли «Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори» — Хонобод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди;
- 117-сонли «Тошкент қувур заводи – Фуд Сити» — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади;
- 154-сонли «Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси» — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади;
- 87-сонли «Ал-Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси» — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
- 17Т-сонли «Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори» — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади;
- 99-сонли «Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори» — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.
- 12-сонли «Қўйлиқ деҳқон бозори – Қушбеги мавзеси» — Қушбеги мавзесидан Кичик ҳалқа йўли ва Бобур кўчалари орқали Халқаро Аэропорт-2 бекатигача ҳаракатланади.
- 174-сонли «Авиасозлар АШБ – Жумабозор қўрғони» — Жумабозор АШБдан Жумабозор қўрғони бекатигача узайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг