Тошкентда «закладчик»лар қўлга тушди
Тошкентда «закладка» усулида гиёҳвандлик моддаларини тарқатаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида Чилонзор туманидаги тунги клуб қўриқчиси 1997 йилда туғилган шахс тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 37 дона ўрамда 26 грамм мифидрон гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, тадбир давомида ушбу шахс томонидан туманда жойлашган кўпқаватли уйлардан бирининг кириш йўлагига «закладка» усулида яширилган 11 грамм ҳамда унинг бошқарувидаги Lacetti автомашина салонида 3 грамм мифидрон гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштирилиб олинган. Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жами 40 грамм мифидрон моддаси олинган.
Шу каби бошқа бир ҳолатда эса жорий йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 2004 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб текширилганда унинг ёнидан 30 дона ўрамда 60 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, «закладчик» сифатида фаолият юритган 3 нафар шахс қўлга олингани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг