Тошкент вилоятида 3 нафар «закладчик» ашёвий далиллар билан ушланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, «закладчик» сифатида фаолият юритган 3 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди .
Маълум қилинишича, вилоятда «Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун» махсус профилактик тадбири доирасида вилоят ИИББ ва Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан Ўрта Чирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 22-25 ёшдаги 3 нафар шахс 3 грамм синтетик гиёҳвандлик воситасини назоратдаги харидорга 1,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.
Қўлга олинганлар орасидаги шахс (Х.Ғ.)нинг ёнидан 6 грамм марихуана аниқланди, шериги (Ш.Л.)га тегишли машинадан эса гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус ясалган баклажка топилди.
Олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу шахслар интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини сотувчи шахслар билан алоқада бўлиб, «закладчик» сифатида фаолият юритгани ва уларга юборилган махсус локациялар орқали синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб тарқатгани аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ушланган шахс (Ш.Л.)га юборилган сўнгги локация асосида Қибрай туманида «Чинобод» маҳалласи ҳудудидан 20 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган жойдан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг