Тошкентда юк машинаси ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Тошкент шаҳри Олмазор туманида MAN русумли юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 1 июнь куни соат 11:31 да Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида MAN русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 11:35 да етиб бориб, соат 11:39 да ёнғинни тўлиқ ўчирди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида «Nexia-3» русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетиши оқибатида 19 ёшли ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг