Тошкентда ёнғин сабаб давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди
Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ер ости кабелларида ёнғин ҳолати кузатилгани сабабли Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбоева маълум қилди.
«Айни пайтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дейди у.
Пойтахт ИИББ ҳам бугун, 10 июнь куни айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатишда узилишларни юзага келаётганини билдирди.
Унга кўра, «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»да техник профилактик ишлар олиб борилаётгани сабабли шаҳар ЙҲХБ «Маъмурий амалиёт» ҳамда «Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида узилишлар кузатилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБнинг қуйидаги тизимларида:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доим яшовчи чет эл фуқароларига идентификация ID карта бериш;
- фуқароларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқароларини доим яшаш манзили бўйича рўйхатга олиш;
- вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш манзили ҳамда вақтинча турган манзили бўйича рўйхатга олишда узилишлар кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг