Тошкентда вилоятликларни ҳақоратлаган қашқадарёлик йигит қамалди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрига вилоятдан келганларни турли қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган шахслар 10 суткага қамалди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, бугун, 7 март куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида мазкур иш кўриб чиқилган.
Маълум бўлишича, вилоятликларни турли хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, улардан Тошкентга келмасликларини сўраб, видео олган йигитлардан бири Қашқадарё, иккинчиси эса Самарқанд вилоятида туғилган. Суд ҳужжатларида келтирилишича, мазкур видео 28 февраль куни суратга олинган ва 1 март куни ижтимоий тармоққа жойланган.
Суд мажлисида йигитлар ушбу видеони олишдан мақсад бировни камситиш бўлмагани, уни шунчаки турли шеваларни тақлид қилиш мақсадида олишгани ва видеотасвир Instagram'га жойланганидан 4 соат ўтиб ўчирилганини билдирган. Шунингдек, улар айбига тўлиқ иқрор бўлган ва қилган ишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳолат такрорланмаслигини айтиб, енгиллик сўраган.
Суд қарорига кўра, судланувчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва уларга шу модда билан нисбатан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг