Тошкентда университет талабаси жанжал туфайли вафот этди
25 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Турин университети яқинида талабалар ўртасида муштлашув содир бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, икки нафар талаба ўзаро жанжаллашиб, шундан сўнг улар университет дарвозаси ёнида уришишган. Жанг чоғида улардан бирининг ўртоғи иккинчи талабанинг юзига қўли билан мушт туширган, шундан 18 ёшли йигит ерга йиқилиб вафот этган.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси талабалар ўртасида ростдан ҳам жанжал келиб чиққанини, натижада 18 ёшли йигит Турин университети талабаси олган жароҳатларидан вафот этганини маълум қилди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси «Д» банди 3-қисми (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган баданга қасддан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Ушбу модда саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг