Тошкентда уйида психотроп моддалар сақлаган аёл ва унинг шериги ушланди
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи моддаларни яшаш хонадонида сақлаган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи, 1977 йил Навоий вилоятида туғилган Ф.М. (аёл) ўз яшаш манзилида ноқонуний равишда Фарғона водийсидан олиб келинган катта миқдордаги психотроп моддалар сақлаётгани тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.
Сўнгра ушбу фуқаро ва унинг жиноий алоқаларини қўлга олиш бўйича ДХХ Чегара қўшинлари, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Холислар иштирокида Ф.М.нинг яшаш хонадонидан 3000 дона озиш учун мўлжалланган, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,1 млрд сўмлик ТМБ олинган.
Ф.М. билан ўтказилган дастлабки сўровда 1986 йил Наманган вилоятида туғилган маҳалладоши фуқаро Д.Х.нинг яшаш хонадонида ҳам катта миқдордаги психотроп моддалар борлиги ҳақида кўрсатма олинди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Д.Х.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган.
Натижада, 17060 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори-воситалари ҳамда 400 млн сўмлик 2973 дона тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳар икки фуқаронинг мазкур психотроп моддалар ва бошқа ТМБларни кимдан олганлиги, бунга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда жиноят механизмини тўлиқ очиш юзасидан ҳамкорликдаги тадбирлар олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг